DIQQAT! SAYT TEST REJIMIDA ISHLAMOQDA!

Методик-тур

   Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғига асосан, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби бўйича Низом қабул қилинган.

   Мазкур тартиб умумий ўрта таълим мактабларида ўқув тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, педагог ходимларнинг салоҳиятини ошириш, ўқувчиларда замонавий кўникмаларни шакллантириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган методик хизмат кўрсатиш тизимини белгилайди.

   Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларидаги Методик хизмат кўрсатиш бўлимининг фан методистлари ўқитувчиларга методик хизматларни кўрсатиши мазкур Низомда кўрсатилган.

   Ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ишларини йўлга қўйиш мақсадида «онлайн методик ёрдамлар» ташкил қилиш, янги методик адабиётлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга етказиш чораларини кўриш, ўқитувчиларни ўқув тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминлаш, вариатив ўқув режалар асосида танлов синфларини ташкил этишга методик ёрдам кўрсатиш, ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаларини ўрганади ва ҳар хил семинарларда фан ўқитувчиларининг оммалаштирилган ишларини йўналиши бўйича ўқитувчиларга етказиб бориш, «Методик-тур» тартибига мувофиқ, режа асосида таълим сифати юқори бўлмаган мактабларга манзилли методик ёрдам бериб бориш кабилар шулар жумласидандир.

  Юқоридагиларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 22 сентябрь куни Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида 351-сонли буйруғи чиқарилди. Ушбу буйруқда мактабгача ва мактаб таълими тизимида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига методик хизмат кўрсатишнинг янги тартиби жорий этилиши белгилаб берилди.

   Юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2023 йил 13 ноябрдаги 02-12/4-2-1725-сонли кўрсатма хати ижрога чиқарилди. Кўрсатма хат ижроси юзасидан Навоий вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази Методик бўлими мутахассислари томонидан жорий йил 27- 28 ноябрь кунлари “Методик-тур” доирасида вилоятимиздаги таълим сифати паст бўлган бир қатор умумтаълим мактабларига ташриф буюрилди.

   Методистлар томонидан 2023-2024 ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг биринчи (мактаб босқичи 15 сентябрдан – 30 сентябрга қадар ўтказилиши белгилан) босқичи бўйича ишлар ташкил этилганлиги, олимпиада натижаларини баҳолаш фанлар бўйича таълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 18 августдаги 250-сон буйруғи асосида Умумий ўрта таълим мактабларининг намунавий Устави бўйича, мактаб кутубхоналари фаолиятини жонлантириш, тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 15-мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида Низом»нинг 25-бандига асосан, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда аниқ муддатларга амал қилиниши каби соҳалар бўйича тавсиялар берилди.

   Бундан ташқари, методистлар томонидан фанлар бўйича дарс таҳлиллари ҳам амалга оширилиб, муҳокамавий давра суҳбатлари ҳам ташкил қилинмоқда.