Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси

     Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 10 октябрдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2050-сонли Қарори, Навоий вилоят ҳокимининг 2013 йил 16 октябрдаги Қ-140-сонли қарорларига асосан 2014 йил  ўз ишини бошлаган.

      Ҳозирги кунда ўқув курсига У.Муродуллаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Ўқув курси ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими бошлиғи О.Каримова, ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими бош методисти Э.Дўсанов, бош ҳисобчи М.Маматқулов, ғазначи К.Нурманов, иш юритувчи Д.Рустамовалар фаолият юритмоқда.

38 соатлик ўқув дастури асосида қуйидаги профессор-ўқитувчилар ва амалиётчи мутахассислар соатбай тарзда машғулотларга жалб этилган:

Рўзиқулов Фахриддин Расулович – Навоий вилояти ХТХҚТМОИ ректори, психология фанлари номзоди, доцент.

Пулотов Абдурайим Муротович – Навоий вилояти ХТХҚТМОИ Маънавий-маърифий, илмий ишлар бўйича проректор, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Зоиров Зайниддин Худойқулович – Навоий давлат педагогика институти доценти, иқтисод фанлари номзоди.

Қурбонов Хуршид – Навоий давлат педагогика институти доценти, тарих фанлари номзоди

Ўтамуродов Умар Маматқулович – Навоий давлат педагогика институти катта ўқитувчиси.

Астанақулов Камолитдин МаҳкамовичНавоий вилояти ХТХҚТМОИ  “Pеdagogika, psixologiya va ta‘lim mеnеjmеnti кафедраси мудири

Рўзиқулов Абдулло – Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ХБ раҳбар ўринбосари.

– Исоқов Нормурод Исроилович – Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлим бошқаруви раиси.

– Шербутаева Рано Турсуновна – Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлим бошқаруви бош мутахассиси.

– Тошев Шерали Суннатович – ДТ Халқ банки Навоий вилояти Навоий шаҳар филиали юрисконсулть бош мутахассис

– Рўзиева Дилбар Ҳайитбоевна – Навоий вилояти ХТХҚТМОИ, “Табиий ва аниқ фанлар таълими” кафедра ўқитувчиси.

Ўразалиева Маҳлиё – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Навоий вилоят бошқармаси мутахассиси, амалиётчи.

– Рўзиев Тоҳиржон-Навоий вилоят бош Имом хатиби , амалиётчи.

Гуруҳларга ўқув-методик ва ташкилий масалалар бўлими бош методисти Э.Дўсанов курс тингловчиларига раҳбарлик қилиб келмоқда.

  Ўқув курси кутубхонасида “Адолат”, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, “Ўзбекистон”, Ғ.Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, “Маънавият”, “Янги аср авлоди”, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, “Мовароуннаҳр”, “Сано-стандарт”, “Камалак” нашриётларининг 500 дан ортиқ китоблари бир неча нусхада мавжуд.

     Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси Навоий вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти базасида 3 та ўқув ва 3 та ўқув ёрдамчи хоналар ажратилган бўлиб, ўқув курсини моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ўқув ва ёрдамчи хоналар капитал таъмирдан чиқарилиб, юмшоқ мебел жиҳозлар, ўқув хоналари учун стол, стуллар, ўқитишнинг ахборот воситалари, компьютер техникаси, видеопроектор, нусха кўчирувчи қурилмалар, электрон доска, 1 дона компьютер (моноблок), Интерактив доска, видеокамера, фотоаппарат, кутубхона учун 10 турдаги мебел жиҳозлари,  2 дона компьютер тўплами ва 1 дона рангли принтер жиҳозлари билан таъминланди.